Москвадаги парад вақтида хакерлар Россия ва Украина телеканалларига ҳужум қилди
Олам
−
10 Май
17998Россия пойтахти Москвадаги Қизил майдонда Ғалаба паради бўлиб ўтаётган вақтда хакерлар Украина ва Россия телеканалларига ҳужум қилди. Бу ҳақда “Медуза” хабар берди.
Россияда хакерлар Бошқирдистон ва Оренбург вилоятида “Уфанет” провайдери тармоғига бузиб кирди. Омск ва Иркутск вилоятларидаги SmartTV фойдаланувчилари хакерлик ҳужумидан шикоят қилди. Бир нечта телеканалларда трансляция бир кадрда тўхтади. Бошқа каналлар Украинага оид видеоларни, шунингдек, мухолиф оммавий ахборот воситаларининг сарлавҳалари ва “Рус марши”дан олинган кадрларни эфирга узатди.
Хакерлар Украинанинг StarLightMedia ва Интер телеканалларининг сунъий йўлдош орқали узатилишини ҳам бузиб, Москвадаги Ғалаба паради трансляциясини йўлга қўйган. У 18 дақиқа давомида намойиш этилди. Бузғунчилик ҳақидаги маълумотни Украина телевидение ва радиоэшиттириш миллий кенгаши тасдиқлади. Бузғунчиликдан сўнг, Украина провайдерлари сигнални қабул қилишнинг муқобил усули – IPTV’га ўтди.
“Каналлари Ғалаба парадини намойиш этган Латвиянинг Балтиком компанияси ҳам киберҳужумга учради”, деб ёзади Delfi.
Бузғунчиликдан сўнг интернет-телевидение хизматлари узилган, ҳодиса сабабларига ойдинлик киритилмоқда.
Маълумот учун, Москвадаги парадда Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон, Лаос, Гвинея-Бисау ва Куба Президентлари иштирок этган. Бундан ташқари, Беларусь резиденти Александр Лукашенко ити билан парадга борган.
LiveБарчаси