Москвада Жонсонни аёлга қиёсланган сурат осиб кетилди

Олам

image

Бугун, 30 июнь куни Буюк Британиянинг Москвадаги элчихонаси ёнида Бош вазир Борис Жонсонга бағишланган ҳақоратомуз плакат пайдо бўлди. Унинг сурати остидаги сарлавҳага унга нисбатан ҳақоратли сўзлар ёзилган.

Билдирилишича, бир неча метр узунликдаги баннерда Буюк Британия байроғи фонида Бош вазир Борис Жонсон чиройли аёл либосида тасвирланган ва бу ғоя муаллифлари Бош вазирга истеҳзо билан мурожаат қилиб, "Россия Президенти Владимир Путин агар аёл бўлса, у Украинада махсус операция бошламаган бўлар эди", деб ёзган. 

Эслатма учун, Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон ZDF немис нашрига берган интервьюсида Путиннинг Украинага бошлаган ҳарбий ҳужуми ҳақида шундай деган эди: 

“Агар Россия Президенти Владимир Путин аёл бўлганида, уруш бошланмасди, агар Путин аёл бўлганида эди, албатта, у ожиза эмас – лекин агар шундай бўлганида эди, менимча, у ҳозир амалга оширган бемазмун уруш, босқин ва зўравонликни қилмаган бўларди”.

Абдулвоҳид Ёқубов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

337

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг