Москвада янги йил корпоративлари учун қатъий талаблар ўрнатилди
Олам
−
13 Ноябрь 2020
4024Россия пойтахти Москвада янги йил корпоратив байрамларида меҳмонлар сони 50 кишидан ошмаслиги, шунингдек, ҳамма ниқоб ва қўлқопда бўлиши шарт қилиб қўйилди. Бу ҳақда ТACC маълум қилди.
“Ижтимоий масофани сақлаш керак бўлади. Aкс ҳолда муассаса ва қоидани бузган кишилар жаримага тортилиши мумкин”, дейди Москва бош назорат кенгаши раҳбари Евгений Данчиков.
Aгентлик томонидан маълум қилинишича, нафақат корпоратив, балки ҳар қандай тадбирлар барча талабларга риоя қилинган ҳолда ўтказилиши керак: иштирокчилар сонини чеклаш, санитария талабларига риоя қилиш, ижтимоий масофани кузатиш, шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш жуда муҳимлиги айтилди. Шунингдек, тадбир соат 23:00 гача бўлган чекланган вақтда ўтказилиши керак.
Данчиков тушунтиришича, меҳмонлар столда ниқоб ва қўлқопларини ечиб олишлари мумкин, лекин хонада ҳаракатланаётганда уларни кийишлари, шунингдек, ижтимоий масофани сақлашлари керак. Кафе, ресторан, дўкон, савдо ва кўнгилочар марказлар, жамоат транспорти, фитнес марказлари, театрлар, кинотеатрлар ва бошқа жамоат жойларида назорат чоралари Москва ҳокимиятининг ваколатли органлари томонидан доимий назорат қилиб борилади.
Жисмоний шахслар учун ниқоб ва қўлқоп режимини бузганлик учун жарима, қонунга кўра, 4 минг рублни ташкил этиши белгиланган. Юридик шахслар учун маъмурий жавобгарлик 300 минг рублгача жарима тўлаш шаклида бўлиб, қоидабузарлик қайта такрорлнса, улар фаолияти 90 кунгача тўхтатилиши мумкин.
Динара Юсупова
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь