Москвада ўзбекистонлик мигрантлар қирғизистонликлар билан жанжаллашди

Олам

image

Кеча, 1 январь куни тунда Россия пойтахта Москванинг Текстильшик туманида мигрантлар ўртасида оммавий жанжал юз берди. Бу ҳақда “Интерфакс” хабар тарқатди.

“1 январга ўтар кечаси Ўзбекистоннинг уч фуқароси ва Қирғизистондан келган ўн нафар муҳожир ўртасида муштлашув келиб чиқди, натижада уч киши пичоқ билан оғир яраланди”, дейилади хабарда.

Жанжалда Ўзбекистоннинг икки ва Қирғизистоннинг бир фуқароси пичоқланган. Жанжалга шахсий адоват сабаб бўлган.

Манбага кўра, ҳодиса натижасида полиция можарода иштирок этган тўққиз нафар Қирғизистон фуқаросини қўлга олган. Уларнинг барчасига чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс томонидан Россия Федерациясида бўлиш режимини бузиш моддаси бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

Ушбу модда санкцияси Россиядан маъмурий чиқариб юбориш билан беш мингдан этти минг рублгача жарима солишга сабаб бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

мигрант

Баҳолаганлар

876

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг