Москвада Ўзбекистон фуқароси оғзида ғишт билан ўлик ҳолда топилди

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Россия пойтахти Москва шаҳрида оғзида ғишт билан ўлик ҳолда топилган ўзбекистонлик меҳнат мигранти ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги маълумот берди. 

Қайд этилишича, вафот этган фуқаронинг шахсига аниқлик киритилган. Ҳозирда унинг яқин қариндошлари билан алоқа ўрнатилиб, жасадни Ўзбекистонга қайтариш бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон фуқаросининг жасадини йўлдан ўтиб кетаётган киши кўриб қолган. Марҳумнинг ёнидан шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар топилган. У Рязан вилоятида вақтинча рўйхатдан ўтган, 1990 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси бўлиб чиққан.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан ўтказилган дастлабки кўрик натижасига кўра, мигрант ўлимидан тахминан, икки кун ўтиб топилган. Бундан ташқари, унинг бош соҳасида ёриқлар, қўлида кўкариш белгилари ҳамда оғзида ғишт бўлаги борлиги аниқланган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1640

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг