Москвада Ўзбекистон фуқаролари одам ўғирлади (видео)
Олам
−
19 Октябрь 2022 17354 1 дақиқа
Россия пойтахти Москва марказида икки нафар Ўзбекистон фуқароси бир одамни ўғирлаб кетди ва унинг қариндошларидан 400 минг рубль пул талаб қилди. Бу ҳақда Россия Тергов қўмитасининг Москва бошқармаси вакили Юлия Иванова маълум қилди.
Тергов маълумотларига кўра, 24 ва 36 ёшли Ўзбекистон фуқароси бўлган ўғрилар жорий йилнинг 13 октябрь куни Земляной Вал кўчасидаги турар-жой биносининг ёнида жабрланувчини ушлаб, ўлдириш билан таҳдид қилган. Уни мажбуран машинага ўтказган.
Сўнг уни Москва ва вилоятлар бўйлаб олиб юришган ва калтаклашган. Гаровга олинган шахснинг қариндошларидан телефон орқали тўлов талаб қилишган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан жиноий иш очилган. Ҳозирда одам ўғрилари билан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь