Москвада Ўзбекистон элчихона ва консуллиги “миналангани” текширилмоқда
Олам
−
12 Февраль 2022
10642Москва полицияси Тожикистон, Ўзбекистон ва АҚШ элчихоналари ва консулликларини “миналаш” ҳақидаги фактларни текширмоқда. Бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот идораларида маълум қилган.
“Федерал хавфсизлик хизматига кеча, 11 февраль куни электрон почта орқали бир эркакдан унинг 44 ёшли шериги Тожикистон, Ўзбекистон ва АҚШ элчихонаси ва бош консуллиги бўлимига портловчи моддалар солинган рюкзакларни қўйиб кетгани ҳақида иккита хат жўнатган”, дейди манба.
Шунингдек, Россия Марказий банки ва Қизил майдон ҳам "миналанган"и айтилган. Барча бинолар кинологлар томонидан текширилган, портловчи моддалар ва қурилмалар топилмаган. Ҳеч қандай эвакуация ишлари ҳам амалга оширилмаган. Полиция ушбу хабарларни текширишга киришган.
LiveБарчаси