Москвада ўтказилган энг гўзал мигрант кўрик танловида ўзбекистонлик қиз ғалаба қозонди
Жамият
−
10 Октябрь 2021
48518Россия пойтахти Москва шаҳрида муҳожир қизлар ўртасида гўзаллик танлови бўлиб ўтди. Ғалабани ўзбекистонлик Рушана Каримова қўлга киритди. Бу ҳақда “Спутник” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, ғолиб финалда лазги рақсини ижро этиб, ҳакамлар ҳайъати лол қолдирган. Соврин сифатида у Москва молия ва ҳуқуқ университетида (МФЮА) ўқиш учун сертификат олган.
Маълум қилинишича, Рушана Каримова бизнес билан шуғулланади, бўш вақтини визажистикага сарфлайди. Бундан ташқари, у инглиз тилини ўрганмоқда, шунинг учун у тадбир сўнггида нутқининг бир қисмини чет тилида талаффуз қила олган.
Тадбир Россиядаги муҳожирлар федерацияси томонидан ташкил этилган. Унда 13 давлатдан келган 50 нафар қиз қатнашган. Бироқ финалгача Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Россиядан келган 10 нафар қиз етиб борган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь