Москвада Тошкент кунлари ўтказилади
Жамият
−
22 Август 2019
2711Шу кунларда Тошкент шаҳар ҳокимлиги делегациясининг Москва шаҳрига ташрифи амалга оширилмоқда. Делегация аъзолари дастлаб Москва ҳукумати Ташқи иқтисодий ва халқаро алоқалар департаментида бўлиб ўтган учрашувда иштирок этишди. Ўзаро мулоқот давомида томонлар Москва шаҳрида “Тошкент кунлари”ни ўтказиш масаласини муҳокама қилинди.
Бектемир туман ҳокими Шоҳрух Мамажонов бошчилигидаги Тошкент шаҳар ҳокимлиги делегацияси Юнусобод ва Сергели туманлари ҳокимлари ўринбосарлари, Иқтисодиёт ва саноат бош бошқармаси ходимлари ҳамда тадбиркорлардан ташкил топган бўлиб, делегация аъзолари Москва шаҳар Савдо саноат палатаси мутасаддилари билан учрашди.
Йиғилишда Москва шаҳар ССП вице-президенти Сурен Варданян тошкентлик тадбиркорларга Москва шаҳридаги бизнес муҳити, иқтисодий шарт-шароитлар борасида атрофлича маълумот берди. Шунингдек, икки томон вакиллари ўзаро ҳамкорлик йўналишлари ҳақида фикр алмашишди.
LiveБарчаси