Москвада полиция ва бир гуруҳ мигрантлар тўқнашди
Олам
−
16 Декабрь 2023
12333Кеча, 15 декабрь куни Москва жануби-шарқидаги “Садовод” бозорида мигрантлар гуруҳи полиция билан тўқнашди. Бу ҳақда Тергов қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Қўмита маълумотларига кўра, маҳаллий полициячи 21 ёшли тожикистонлик фуқаронинг ҳужжатларини текширмоқчи бўлган, бироқ у машинада қочишга уринган ва полициячини бир неча метрга судраб кетган. Шундан сўнг йигит машинадан тушиб, полициячини урган.
Ҳуқуқбузарни қўлга олмоқчи бўлганида унда эпилепция тута бошлаган, полициячи унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатган ва тез ёрдам чақирган. Эркак тиббий муассасага олиб кетилган, у ердан полиция ходимлари ҳамроҳлигида қўйиб юборилган.
Шу билан бирга, қўлга олинган шахсга ёрдам бераётганда, 80 дан ортиқ тажовузкор фуқаролар милиция ходимларига яқинлашиб, хизмат машинасининг ғилдиракларини кесиб, уларни маҳбусдан узоқлаштиришга ҳаракат қилган.
Воқеа жойига қўшимча полиция етиб келган. Полиция юқорига қараб бир нечта огоҳлантирувчи ўқ узган, отишмалардан жабрланганлар йўқ. Умумий ҳисобда 82 киши ҳибсга олинган. Улар миграция қонунчилигини бузишда айбланиши мумкин.
LiveБарчаси