Москвада намоз ўқишга йиғилган Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон фуқаролари ҳибсга олинди

Олам

image

“Москва” савдо-ярмарка комплекси олдида намоз ўқиш учун тўпланган мусулмон-мигрантлар митинг ўтказиш қоидасини бузганликда айбланиб, ҳибсга олинди. Полиция уларни бўлинмага олиб бориб, баённома тузди.

“Московская газета” нашрининг ёзишича, Москва шаҳар полицияси ходимлари Люблино туманида 27 кишини ҳибсга олган.

Текширув якунида Тожикистоннинг икки нафар фуқаросига нисбатан хорижий фуқароларнинг РФ ҳудудида бўлиш қоидасини бузиш бўйича маъмурий баённома тузилган.

Икки нафар асли қирғизистонлик Россия фуқаролари ва 23 нафар Марказий Осиё мамлакатларидан келган мигрант митинг, намойиш, йиғилиш ўтказиш қоидаларини бузишда айбланган ва уларга нисбатан маъмурий баённома тузилган. 

Қўлга олинганларнинг 18 нафари Тожикистон, 2 нафари Ўзбекистон, 2 нафари Қирғизистон ва бири Туркия фуқароси.


Мақола муаллифи

Теглар

мигрант Москва

Баҳолаганлар

503

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг