Москвада мигрантлар оммавий муштлашув уюштирди
Олам
−
31 Январь 2022
10450Россиянинг Москва шаҳрида муҳожирлар ўртасида оммавий муштлашув содир бўлди. Можарода Тожикистон фуқаролари иштирок этгани тахмин қилинмоқда. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
"Жорий йилнинг 29 январь куни Востряковский кўчасида Тожикистон фуқаролари томонидан травматик қуролдан фойдаланган ҳолда оммавий муштлашув содир бўлди. Можарода 15 га яқин одам иштирок этган. Шунингдек, жанжалда иштирок этганликда гумон қилинган 66 киши полиция томонидан ушланган", дейди ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари.
Қайд этилишича, травматик қурол ишлатган ҳолда безорилик қилиш бўйича жиноий иш очилган.
Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларининг таъкидлашича, можаро ўзаро келишмовчилик ортидан юзага келган. Қўлга олинганлар маъмурий жавобгарликка тортилган. Безорилик моддаси бўйича қўзғатилган жиноят иши бўйича уч киши судланувчига айланган.
LiveБарчаси