Москвада марказий осиёликлар ўртасида оммавий муштлашув содир бўлди (видео)
Олам
−
15 Сентябрь 2023
12243Москва яқинидаги Красногорск шаҳрида Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон фуқаролари иштирокида оммавий муштлашув содир бўлди. Бу ҳақда “Mash” Telegram-канали хабар берди.
Маълумотларга кўра, уларнинг барчаси корхоналарда ишлайди ва муштлашув қурилиш майдончаси яқинида юз берган.
“Ўзбекистоннинг 13 нафар фуқароси ўзларининг сон жиҳатдан устунлигидан фойдаланиб, беш нафар Қирғизистон ва тўрт нафар Тожикистон фуқаросини итариб юборган. Полиция ўз вақтида етиб келди ва тўпланганларни тарқатиб юборди”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Краснодар шаҳрида полиция ва ФСБ ходимлари “Самолёт” турар-жой мажмуаси қурилиш майдончасида ўтказилган рейддан сўнг, 76 нафар Марказий Осиё фуқароларини қўлга олганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь