Москвада коронавирус беморлари даволанаётган шифохонада портлаш юз берди

Олам

image

Бугун, 18 ноябрь куни Россия пойтахти Москванинг Коммунарка посёлкасидаги коронавирус беморлари даволанаётган шифохонада кислород узатувчи труба ёрилиб, портлаш юз берди. Бино устида оқ тутун кўтарилган.

Шифохонанинг портлаш юз берган биносида ҳеч ким бўлмаган. Чунки бу бинода таъмирлаш ишлари олиб борилаётган бўлган. Ҳодисада ҳеч ким жабрланмаган. Воқеа жойига тўртта ўт ўчириш машинаси келган.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, портлаш юз бериб, тутаган. Аммо ҳамммаси тезда бартараф этилган. Ҳодисада бир киши жабрлангани айтилди. У ўзи тиббий ёрдамга мурожаат қилган.

Магистрал кислород таъминоти линиясидаги ҳодисада ёнғин ва вайронгарчилик юз бермаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Москва портлаш

Баҳолаганлар

418

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг