Москвада коммунал соҳада мигрантлар сони қисқартирилди
Олам
−
02 Декабрь 2021
4815Россия пойтахти Москвада коммунал хизматлари соҳасида фаолият олиб борувчи мигрантлар сони 40 фоизга камайди – 100 мингдан 60 минггача. Бу ҳақда Москва мэрининг уй-жой коммунал хўжалиги ва ободонлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Пётр Бирюков маълум қилди.
“Агар авваллари ишчиларимиз орасида мигрантлар сони 100 мингга етган бўлса, ҳозир 60 мингга яқин. Нафақат мигрантлар, балки бу соҳада банд бўлганларнинг умумий сони ҳам камайди - 600 мингдан 450 минггача”, деган Бирюков.
Унинг сўзларига кўра, бунга 3 та чора: янги технологияларни қўллаш, меҳнат унумдорлигини ошириш ва иш жараёнларини ташкил этиш эвазига эришилган.
Бугунги кунда мигрантлар нафақат ҳовли тозаловчи, балки чилангар, бўёқчи бўлиб ҳам ишламоқда, улар учун барча зарур яшаш шароитлари яратилган, дейди Бирюков.
Улар ҳар жиҳатдан қулай шаҳарчаларда истиқомат қилади ва тиббий ёрдам билан таъминланган.
Мэр ўринбосарининг сўзларига кўра, бугунги кунда машина ва асбоб-ускуналар улуши юқори бўлганлиги сабабли янги касб-ҳунарларни ўрганишга тайёр бўлган ходимларга эҳтиёж сезилмоқда.
LiveБарчаси