Москвада қолаётган 422 нафар ўзбекистонлик Ватанга қайтарилди

Жамият

image

Пандемия сабаб Россияда қолиб кетган яна 422 нафар ўзбекистонлик Ватанга қайтарилди. Бу ҳақда "Uzbekistan Airports" хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, бугун, 25 сентябрь соат 18:04 да Наманган халқаро аэропортига илк бор "Nordwind Airlines" авиакомпаниясининг Boeing-777 русумли ҳаво кемаси келиб қўнган.


Унда Москва шаҳридан 442 нафар  Ўзбекистон фуқароси чартер рейси орқали олиб  келинган.

Ушбу  рейсда Ўзбекистонга келган йўловчилар парвоздан олдин 72 соатдан кўп бўлмаган муддатда текширувдан ўтказилганлар. 
Коронавирус инфекциясининг тарқалиши олдини олиш мақсадида уларга 14 кун ичида ўзини ўзи яккалаш  талаби қўйилган ва ўз манзилларига кузатилган.   

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси 17 сентябрдаги қарори асосида, хорижий давлатлардан авиа, темир йўл ва автотранспорт воситаси орқали Ўзбекистонга келувчи шахсларни қабул қилишнинг янги тартиби жорий этилди. 

Сўнгги 14 кун давомида “яшил” давлатда (Хитой, Таиланд, Малайзия, Жанубий Корея, Грузия, Венгрия, Финландия, Латвия, Австрия ва Япония) бўлиб турган шахслар – Ўзбекистон ҳудудига тўғридан тўғри киритилади.

“Сариқ” (Озарбайжон, Беларус, БАА ва Европа Иттифоқи давлатлари (Буюк Британия ва Испания бундан мустасно) ҳамда “қизил” давлатлардан (қолган барча давлатлар) кириб келаётган шахслар – сўнгги 72 соат давомидаги коронавирусга ПЗР тести манфий натижалари тўғрисида маълумотнома тақдим этган ҳолда Ўзбекистон ҳудудига киритилади.

Агар шахс сўнгги 72 соат ичида коронавирусга тест топширмаган бўлса ёки шахсда коронавирус инфекциясининг аломатлари (йўтал, иситма ва б.қ.) мавжуд бўлса, Ўзбекистонга келганидан сўнг ўтказиш пункти (аэропорт, вокзал ёки бошқа) ҳудудида ўз ҳисобидан коронавирусга ПЗР ёки экспресс-тест ёхуд антиген текширувидан ўтади ҳамда Ўзбекистон ҳудудига киритилиб, 14 кунга меҳмонхонага ёки уй карантинига юборилади.

Ўзбекистонга келаётган шахслардан 14 кун давомида меҳмонхонада ёки уй карантинида бўлиш мажбуриятини зиммасига олиш тўғрисида тилхат олинади.

Текширув натижалари мусбат бўлган тақдирда, шахс белгиланган тартибда карантин маркази ёки хоҳишига кўра меҳмонхонага карантинга жойлаштирилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

53

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг