Москвада қамалган спортчи иши. АҚШ Россия халқаро ҳуқуқни бузаётганини иддао қилди
Спорт
−
19 Март 2022
6539Россия Федерацияси гиёҳванд моддалар контрабандасида айбланиб, ҳибсга олинган америкалик баскетболчи Бриттини Грайнерга АҚШнинг Россиядаги консуллик идораси вакиллари билан кўришишга рухсат бермаяпти. Бу ҳақда “АZ Central” нашри хабар бермоқда.
АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкеннинг таъкидлашича, Америка томон Грайнернинг аҳволини ўз кўзи билан кўрмоқчи. Бу жараён тўлиқ халқаро ҳуқуқ нормаларига мос равишда амалга оширилади. Аммо Россия томон Грайнер билан кўришишга рухсат бермаяпти.
“Биз унинг [Грайнернинг] аҳволини ўз кўзимиз билан кўрмоқчимиз. Бу жараённи халқаро ҳуқуқ меъёрларига мувофиқ амалга оширишимиз мумкин. Руслар бизга шундай рухсат беришга мажбур. Лекин улар бундай қилишгани йўқ. Бизнинг сўровимизни рад этишди. АҚШ Давлат департаменти у [Грайнер] билан учрашиш ва уни бевосита эшитиш учун жуда кўп ҳаракат қилмоқда. Биз унинг ҳуқуқлари Россия тизимида ҳурмат қилинишини таъминлаш учун қўлимиздан келганини қилмоқдамиз”, деган Блинкен.
Аввалроқ, америкалик таниқли сиёсатчи Хиллари Клинтон Бриттини Грайнерга озодлик сўрагани ҳақида хабар берган эдик.
Маъруф Абдумаликов
LiveБарчаси