Москвада ғойиб бўлган Имомали Раҳмоннинг танқидчиси Душанбедан топилди

Олам

image
0:00
0:00
download

Жорий йилнинг 25 март куни инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси ва Тожикистон расмийларининг танқидчиси Иззат Омон Россиянинг пойтахти Москвада ғойиб бўлганди. У Раҳмонга қарши бўлган мухолиф “Ўзгаришлар, ислоҳотлар ва тараққиёт” партиясининг асосчиларидан бири ҳисобланади

Йўқолиб қолишдан аввал, Иззат Омон ёрдамчисига ҳибсга олингани тўғрисида хабар берган, аммо ким томонидан ва қаерга олиб кетилганини айтишга улгурмаган. Омоннинг адвокати ва қариндошлари Россия ҳукуматидан деярли бир кундан ортиқ у қаерга ғойиб бўлгани тўғрисида изоҳ ололмаган.

Кейинроқ ижтимоий тармоқларда Иззат Омоннинг Россия Президенти Владимир Путинга йўллаган видео-мурожаати пайдо бўлди

“Агар ушбу видеони кўраётган бўлсангиз, унда аллақачон мени ўғирлаб кетишган ва эҳтимол Россия ҳудудида бўлмасам ҳам керак”, дейди Иззат Оммон ўз видео-мурожаатида.

Бундан ташқари, у ярим йилдан бери ортидан номаълум шахслар кузатиб юргани ҳамда яқинда мавҳум сабабларга кўра, Россия фуқаролигидан маҳрум қилингани тўғрисида айтиб ўтиб, Путиндан ёрдам беришини сўраган. 

Иззат Омоннинг таъкидлашича, Тожикистон ҳукумати Россия махсус хизматларига катта миқдорда пул бериб, уни Тожикистонга олиб кетишни режалаштирган. 

Бугун, 27 март куни Тожикистон Республикаси ИИВ Матбуот хизматининг маълум қилишича, Иззат Омон Россиядан депорт қилиниб, Душанбега олиб келинганидан сўнг, аэропортда ҳибсга олинган.

Вазирлик баёнотида қайд этилишича, Иззат Омон яшаш қоидаларига риоя қилмаганлиги ва Россия фуқаролигини ноқонуний олганлиги учун Россия Федерациясидан чиқариб юборилган.

“Шуни қайд этиш керакки, Холов Иззат Омон тожикистонлик фуқаролар ва меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш баҳонасида Россияда ўнлаб одамлардан фирибгарлик йўли билан катта миқдордаги пулларни олиб, ўзлаштирган”, дейилади ИИВ хабарномасида.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

771

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг