Москвада 47 ёшли ўзбекистонлик эркак пиво идишига тушиб кетиб, вафот этди
3-саҳифа
−
06 Июнь 2023
11855Россиянинг Москва вилоятида Ўзбекистон фуқароси пиво тайёрланадиган идишга тушиб кетиб, вафот этди. Бу ҳақда “Московский Комсомолец” хабар берди.
Маълумотларга кўра, фожиа шу йилнинг 3 июнь куни соат 14:00 лар атрофида содир бўлган. Хусусий пиво заводи эгаси ўзбекистонлик 47 ёшли Улуғбек исмли эркакдан ҳудудни ободонлаштиришни сўраган. Шундан сўнг завод эгаси хонадан чиқиб кетган ва қайтиб келганида дастлаб ҳеч нимани сезмаган.
Кейинчалик уни йўқлигини пайқаб қолган ва улкан пиво қопқоғини очишганда эркакнинг жасадини топган.
Кейинчалик шифокорлар томонидан аниқланишича, эркак карбонат ангидриддан заҳарланган.
Пиво корхонаси эгасининг сўзларига кўра, ишчи бошлиқ йўқлигидан фойдаланиб, пиво ичишга уринган. Аммо карбонат ангидридни ютиб, идишга тушиб кетган.
LiveБарчаси