Москвада 18 ёшли ўзбекистонлик аёл жинсий қулликдан қочди

Олам

image

Москва ҳуқуқ-тартибот идоралари бир неча ойлар давомида жинсий қулликда сақланаётган 18 ёшли ўзбекистонлик аёлнинг аризаси бўйича текширувларни ўтказмоқда. Бу ҳақда RT хабар бермоқда.

Қизнинг айтишича, 2019 йил бошида у дугонасининг таклифига биноан пойтахтга келган.

Жабрланувчи сотувчи бўлиб ишлаши режалаштирилган, аммо ҳаммаси бошқача бўлиб чиққан. Ўзбекистонлик аёлнинг сўзларига кўра, Москвада уни қўпол равишда фоҳишалик билан шуғулланишга мажбурлашган.

Уни Люблино туманидаги квартирага олиб келишган ва бир неча ой давомида эркаклар билан пул учун вақт ўтказишга мажбурлашган.

“Вазият қиз қочишга уринганидан кейин ёмонлашди. Унинг қочиши муваффақиятсиз бўлди, фоҳишахона тахминий ташкилотчилари уни топиб қайтариб келишди”, дейилади хабарда.

Жабрланувчининг сўзларига кўра, бир неча қиз уни доимий равишда калтаклаган ва оиласини ўлдириш билан таҳдид қилган. Энди уни фоҳишалик билан бепул шуғулланишга мажбур қилишган.

Ўзбекистонлик аёл иккинчи марта қочишга уринган. У полицияга мурожаат қилган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари кўрсатилган манзилга етиб келиб, 29 ва 19 ёшли икки нафар ўзбекистонлик аёлларни қўлга олган.

Айни вақтда ушбу ҳолат бўйича текширув давом этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Жинсий қуллик

Баҳолаганлар

514

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар