Москва ва Санкт-Петербургдан Ўзбекистон вилоятларига қўшимча рейслар амалга оширилади

Жамият 6354
image

Россиядаги Ўзбекистон фуқароларининг Ватанга қайтиши учун Москва ва Санкт-Петербург шаҳарларидан қўшимча репатриацион рейслар амалга ошириладиган бўлди. Бу рейслар ўзбекистонликларни вилоятларга олиб келиш учун ташкил қилинган. Бу ҳақда “Uzbekistan Airways” маълум қилди.

Хусусан, Санкт-Петербургдан Самарқанд, Фарғона, Термиз ва Урганчга қуйидаги жадвал асосида рейслар амалга оширилади:

2020 йил 5 октябрь HY3640 Санкт-Петербург – Самарқанд 12:40/19:30
2020 йил 6 октябрь HY3636 Санкт-Петербург – Фарғона 01:40/08:45
2020 йил 6 октябрь HY3712 Санкт-Петербург – Термиз 15:20/22:30
2020 йил 7 октябрь HY3638 Санкт-Петербург – Урганч 04:55/11:15

Шунингдек, Москвадан Андижон, Урганч, Бухоро, Термиз, Самарқанд, Фарғона, Наманганга ҳам парвозлар қўйилди. Рейслар “Внуково” аэропортидан қуйидаги жадвал асосида амалга оширилади:

2020 йил 5 октябрь HY3622 Москва – Андижон 09:40/15:55
2020 йил 5 октябрь HY3616 Москва – Урганч 21:40/03:15
2020 йил 6 октябрь HY3608 Москва – Бухоро 08:10/14:05
2020 йил 6 октябрь HY3610 Москва – Термиз 21:00/03:15
2020 йил 7 октябрь HY3606 Москва – Самарқанд 09:20/15:20
2020 йил 7 октябрь HY3616 Москва – Урганч 20:35/02:10
2020 йил 8 октябрь HY3628 Москва – Фарғона 07:05/13:20
2020 йил 8 октябрь HY3606 Москва – Самарқанд 21:00/03:00
2020 йил 9 октябрь HY3622 Москва – Андижон 08:50/15:05
2020 йил 9 октябрь HY3608 Москва – Бухоро 20:50/02:45
2020 йил 10 октябрь HY3620 Москва – Наманган 07:50/14:10

Парвозга фақат 72 соат олдин ПЗР таҳлили топширганлиги тўғрисида маълумотномага эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қўйилади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 225
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×