Москва Тўқаевдан ранжидими? Захарова баёнот билан чиқди
Олам
−
23 Июнь 2022
21074Россия Қозоғистоннинг долзарб халқаро муаммолар, жумладан, Украина можароси бўйича нуқтаи назарини ҳурмат қилади ва унга босим ўтказмоқчи эмас. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова маълум қилди.
“Бизнинг ёндашувларимиз турлича бўлиши мумкин, бироқ демократия ва плюрализмга содиқлигига қарамай, ўзга фикрларга тоқат қила олмайдиган Ғарб режимларидан фарқли ўлароқ, биз шерикларимизни ҳурмат қиламиз”, дейди Захарова Қозоғистоннинг айирмачилар назоратидаги Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олмаслиги ҳақидаги қарорини шарҳлаб.
Унинг сўзларига кўра, Москва ўз миллий қадриятларини қўллаб-қувватлашда давом этади, бироқ Нур-Султон билан ўзаро ҳурмат ва манфаат асосида умумий тил топишади.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумининг ялпи мажлисида ўзини мустақил деб эълон қилган Донецк ва Луганск халқ республикалари (ДХР ва ЛХР) ни тан олмаслиги ва уларни квази-давлатлар деб ҳисоблашини маълум қилганди. Тўқаев халқларнинг ўз давлатига бўлган ҳуқуқи ва мавжуд давлат чегараларидан ажралиб чиқиш истаги дунёнинг бўлинишига олиб келишини айтганди.
LiveБарчаси