Москва Токио Путинни четда қолдирганига жавоб қилди
Олам
−
25 Июль 2022
20089Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Япониянинг собиқ Бош вазири Синдзо Абэнинг давлат дафн маросимига боришни режалаштирмаяпти. Президент Матбуот котиби Дмитрий Песков расмий Токио Путинни маросимга таклиф қилмаслигига муносабат билдириб, шундай фикр билдирди.
Кремль вакилининг сўзларига кўра, маросимда Россия номидан ким иштирок этиши маълум қилинади.
Эслатиб ўтамиз, Япония Россия Президенти Владимир Путинни собиқ Бош вазир Синдзо Абэнинг жорий йил сентябрь ойи охирида бўлиб ўтадиган давлат дафн маросимига таклиф қилмаслиги маълум бўлганди.
Маълумот учун, жорий йилнинг 12 июль куни Дзодзёдзи ибодатхонасида Абэнинг оила аъзолари, яқин дўстлари ва ҳамкорлари дафн маросими бўлиб ўтди. Марҳумнинг жасади куйдирилди ва унинг кули солинган идишни беваси Акиэ уйига олиб келди. Собиқ Бош вазирнинг куллари дафн этилган сана ва жой ҳозирча эълон қилинмаган, аммо улар кутилганидек, унинг она шаҳри Ямагути префектураси бўлиши мумкин. У ерда, Нагатода, унинг отаси, собиқ Ташқи ишлар вазири Синтаро Абэнинг қабри бор. У 67 ёшида вафот этган.
LiveБарчаси