Москва Пхеньянга ҳаво мудофаа тизимларини етказиб беряпти – MSMT

Олам

image

Ўтган йил охиридан бери Россия Шимолий Кореяни узоқ масофага учувчи қуроллар билан таъминлаб келмоқда. Бу ҳақда АҚШ, Германия, Жанубий Корея, Япония ва бошқа давлатлар томонидан тузилган Кўп томонлама Санкция мониторинги гуруҳи (MSMT)нинг кеча, 29 май куни эълон қилинган ҳисоботида сўз боради.

Гуруҳ Москва Пхеньянга камида битта “Панцирь” зенит-ракета мажмуасини етказиб берганини аниқлади. Бу БМТнинг КХДРга қарши қўйган, унга қурол етказиб беришга эмбарго қўйишни назарда тутган санкцияларига зиддир.

Кўп томонлама санкциялар мониторинги гуруҳи 2024 йил октябрь ойида АҚШ ва Жанубий Корея ташаббуси билан Шимолий Кореяга қарши санкцияларни кузатиш учун тузилган. Гуруҳнинг ташкил этилишидан олдин Россия ташаббуси билан БМТнинг тегишли экспертлар кенгаши тарқатиб юборилган эди. MSMT'да жами 11 давлат иштирок этади. У нашр этадиган маълумотлар MSMT аъзолари бўлган разведка хизматлари маълумотларига асосланади.

Эслатиб ўтамиз, Россия ва Шимолий Корея 2024 йил июнь ойида “Ҳар томонлама стратегик шериклик тўғрисида”ги шартномани имзолаган эди. Ушбу шартнома икки давлат ўртасида ҳарбий иттифоқ тузишни назарда тутади.

АҚШ, Жанубий Корея ва Украина маълумотларига кўра, 2024 йил октябрь ойида Россияга 10 мингдан 12 минггача шимолий кореялик ҳарбийлар етиб келган. Улар Россия сафида Украинага қарши урушда иштирок этишга жалб қилинган. КХДР бўлинмалари Курск вилоятидаги жангларга ҳам жалб этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг