Москва метросида эркак севгилисини поезд остига ташлади (видео)

Олам

image

Россия пойтахти Москва шаҳридаги метрода собиқ севгилисини поезд остига итариб юборган эркак қўлга олинди. Бу ҳақда кеча, 14 март куни Россия Ички ишлар вазирлиги расмий вакили Ирина Волк ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилди. 

Қайд этилишича, Россия Ички ишлар вазирлигининг Москва шаҳри бўйича бош бошқармасининг Москва метрополитенидаги ходимлари полиция бўлимига одам ўлдиришга уринишда гумонланган эркакни олиб келган. 

Воқеа 13 март куни кечқурун Замоскворецкая линиясидаги Войковская метро бекатида содир бўлган. Унда бир эркак собиқ севгилиси билан жанжал пайтида уни платформадан яқинлашиб келаётган электр поезд олдига итариб юборган. Ҳайдовчи шошилинч тормозни босишга муваффақ бўлиши натижасида қиз жиддий жабр кўрмаган.

Ҳозирда материаллар процессуал қарор қабул қилиш учун тергов органларига топширилган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Тошкент метросида эркак ўзини поезд тагига ташлаб, жонига қасд қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

поезд Москва метро

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг