Москва аэропортида 200 га яқин ўзбекистонлик рейсдан қолиб кетди. ТИВ муносабат билдирди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Москва-Самарқанд йўналиши бўйича 180 дан ортиқ одамларга чипталар сотилгани, лекин рейс йўқлиги, унинг устига чипта пуллари қайтариб берилмаётгани айтилган видео тарқалди. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаменти ҳолат юзасидан расмий баёнот берди.

Маълум қилинишича, 2021 йилнинг 7-8 январь кунлари Россиянинг “Royal Flight” авиакомпаниясига қарашли Москва-Самарқанд йўналишидаги рейс бекор бўлиши сабабли Москва шаҳрининг “Внуково” халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тўпланган. Хайрия ташкилотлари кўмагида “Внуково” аэропортидаги ватандошлар иссиқ овқат ва гигиена воситалари билан таъминланган.

Ўзбекистоннинг Москвадаги Элчихонасининг тезкор чора-тадбирлари натижасида, бекор бўлган рейснинг барча йўловчилари (180 киши) “Azur Air”  авиакомпаниясининг (Россия) навбатдан ташқари рейси билан 2021 йил 9 январь куни соат 00:05 да Ўзбекистон Республикасига қайтарилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

421

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг