Монополлигига қарамай, “UzAuto Motors“ бошқа ишлаб чиқарувчилардан ортда – Fitch Ratings
Жамият
−
24 Март 2021
34570Fitch Ratings биринчи маротаба “UzAuto Motors“га узоқ муддатли “Б+“ даражасида “Барқарор“ рейтингини берди. Бу ҳақда агентликнинг пресс-релизида қайд этилган.
Маълум қилинишича, компаниянинг ишбилармонлик даражаси бошқа автомобиль ишлаб чиқарувчиларникига қараганда заифроқ, асосан тор доирада ва сотувлар бир мамлакат бозорига йўналтирилган. Шунингдек, кучли бренднинг йўқлиги ҳам унга салбий таъсир кўрсатмоқда, бу эса рақобатбардошликни чеклайди.
“UzAuto Motors“ компаниясининг амалий фаолияти технология ва Америка концернининг ноу-хаулари билан таъминловчи GM билан амалдаги узоқ муддатли лицензиялаш шартномасига тўлиқ боғлиқ“, дейилади рейтинг ҳужжатида.
Агентликнинг қайд этишича, биринчи навбатда, Ўзбекистон бозорига эътибор компаниянинг географик диверсификациясини кескин чеклайди, чунки мамлакатда сотувлар беқарор.
Бу қисман экспорт билан қопланади, аммо сўнгги икки йил ичида унинг умумий ҳажмдаги улуши тахминан 5 фоизгача камайди. Fitch “UzAuto Motors“нинг 2023 йилгача экспорт ҳажмини 16 фоизгача ошириш ниятини ижобий баҳолаган, чунки бу “икки оёқни бир этикка тиқмаслик“ имконини беради.
Шунингдек, таҳлилчиларга кўра, бозорнинг режалаштирилган либерализацияси савдолар ва компания даромадига таъсир қилиши мумкин, “UzAuto Motors“нинг ўзи эса долларда сотиб олиб, сўмда сотгани учун валюта хатарига дуч келган.
Fitch маълумотларга кўра, операцион харажатларнинг 60 фоизга яқини хориж валютаси ҳисобига тўғри келади. Ҳисоб-китобларга шуни кўрсатадики, нархларнинг кўтарилишига валюта курси йўқотишлари таъсир кўрсатади.
Шунингдек, компаниянинг ишбилармонлиги бошқа глобал автомобиль ишлаб чиқарувчиларникига қараганда заифроқ ҳисобланади. Жумладан GM, “Ford Motors Company“ (ББ+/ салбий), “Renault“ (ББ/салбий) ва “Jaguar Land Rover Automotive“ (Б/салбий).
Компанияни Fitch рейтингидаги муқобил рақобатчилари билан тўлиқ таққослаб бўлмайди, чунки ишлаб чиқарилаётган моделлар бренди ва уларга боғлиқ технологик тажриба “UzAuto Motors“да йўқ. Бундан ташқари, ички бозорда монопол эканлигига қарамай, “UzAuto Motors“ бошқа муқобилларидан анча кичик кўламга эга.
Шу билан бирга, таҳлилчиларнинг тасдиқлашича, бошқа ишлаб чиқарувчилардан фарқли ўлароқ компания пандемиядан деярли зарар кўрмаган, 2020 йилда сўмнинг қадрсизланиши фонида доллар кўринишидаги даромад камайган бўлсада, савдолар ҳажми 5 фоизга ошган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь