Монополияга қарши курашиш қўмитаси АЁҚШларга огоҳлантириш билан чиқди

Жамият

image

Ўзбекистонда бензин нархлари доимий мониторинг қилиб борилади ва нархларни сунъий равишда ошириш ҳолати аниқланган тақдирда ушбу субъектларга белгиланган тартибда тегишли чора кўрилади. Бу ҳақда Монополияга қарши курашиш қўмитаси маълум қилди. 

Маълумки, кеча, 6 декабрь куни Ўзбекистондаги кўплаб АЁҚШларда Аи-80 маркали 1 литр бензин нархи 7000 сўмдан ошиб, Тошкент шаҳридаги айрим бензин қуйиш шохобчаларида 7100 сўмдан сотилаётгани ва турнақатор навбатлар юзага келгани маълум қилинди. 

Шу муносабат билан Монополияга қарши курашиш қўмитаси бензин нархини оширадиган АЁҚШларни огоҳлантирди.

Қўмитанинг қайд этишича, республиканинг айрим ҳудудларидаги АЁҚШларда Аи-80 бензиннинг чакана нархлари ўртача 6 800 сўмдан 7 100 сўмгача ошганлиги кузатилмоқда. Жорий йилнинг 5 декабрь куни биржа савдолари натижасига кўра Аи-80 бензин маҳсулотининг нархи 1 тонна учун ўртача 8 млн сўмни ташкил этиб, мазкур кўрсаткич ўтган ноябрь ойига нисбатан 4 фоизга ошган. 

“Тадбиркорлик субъектлари томонидан харид қилинган бензин ўртача 5-10 кундан кейин юклаб жўнатилади ва сотувга чиқарилади. Яъни, биржа савдоларида кузатилган нарх ўсиши 10 кундан кейин АЁҚШлардаги чакана нархларга ўз таъсирини кўрсатиши мумкин”, дейилади Қўмитанинг огоҳлантириш хатида.  

Таъкидланишича, Қўмита томонидан автомобиль бензини нархларини сунъий оширишга, танқислик ва ажиотаж талабни вужудга келтиришга йўл қўймаслик мақсадида, биржа савдоларига қўйиладиган Аи-80 маркали бензиннинг кунлик ҳажмларини ошириш ва нархларни барқарорлаштириш бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.  

“Хусусан, жорий йилнинг 5 декабрь кунидан бошлаб биржа савдоларига қўшимча 1 минг тонна Аи-80 бензини қўйилиши таъминланди. Шу муносабат билан, Республикадаги барча АЁҚШлардан халқимизни газ ва иссиқлик билан таъминлаш мақсадида автомобилларга газ қуйиш шохобчалари вақтинчалик ёпилиши эвазига бензинга бўлган талаб ошганлиги сабабли асоссиз қўшимча даромад олиш ҳолатларига йўл қўймасликлари сўралади”, дейилади Қўмита баёнотида. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

197

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг