Монголияда Янги йил байрамини ўтказиш тақиқланди
Олам
−
12 Февраль 2020
7206Монголия Президенти Халтмаагийн Баттулга мамлакатда Цаган Сар (қамарий ой бўйича Монголия Янги йил)га алоқадор барча тадбирлар ўтказилишини тақиқлади. Бу короновирусни аҳоли ичида ёйилиб кетмаслиги учун қўлланилаётган чора-тадбирлардан биридир, дея хабар бермоқда “Монцамэ” агентлиги.
“Дунёнинг кўплаб мамлакатларида ва қўшни Хитойда COVID-19 тарқалишининг кучайиб бораётгани сабаб, ҳукумат томонидан мамлакатда Цаган Сар байрамини ўтказиш тақиқланди”, дейилади Президент қарорида.
Монголияда Янги йил ярмаркаларининг зудлик билан ёпилиши билан бирга, телевизион ва радиоэшиттиришлардан 23-24 февраль кунлари бўладиган байрамга алоқадор барча табрик ва рекламалрни олиб ташлаш буюрилган.
Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 12 февраль куни “Хитой Халқ Республикасига гуманитар ёрдам юбориш тўғрисида”ги фармонни имзолагани, унга асосан бугун эрта тонгдан гуманитар ёрдам ортилган махсус самолёт Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортидан йўлга чиққани ҳақида хабар берилган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь