Монголия коронавирус билан курашаётган Хитойга антиқа ёрдам кўрсатди

Олам

image

Монголия Президенти Халтмаагийн Баттулга ХХР Раиси Си Цзиньпин билан учрашув вақтида Хитойга 30 000 бош қўй совға қилди. 

Халтмаагиин Баттулга ташриф билан Хитойда бўлиб турибди. 27 февраль куни Пекин халқлар уйида музокаралар бўлиб ўтди. Шундан сўнг, Монголия Президенти коронавирус эпидемияси билан курашаётган Хитойни қўллаб-қувватлаша мақсадида, Си Цзинпинга мамлакатга 30 минг бош қўй берилгани тўғрисида гувоҳнома топширди.

Аввалроқ, Халтмаагийн Баттулга коронавирус сабаб мамлакатда Цаган Сар (қамарий ой бўйича Монголия Янги йил)га алоқадор барча тадбирлар ўтказилишини тақиқлаган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Монголия

Баҳолаганлар

1324

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг