“Монако” футболчисига “Реал” 80 млн, ПСЖ эса 100 млн евро таклиф қилди

Спорт

image

Франция терма жамоаси ва “Монако” клуби ярим ҳимоячиси Аурелиен Тчуамени “Реал Мадрид”га кўчиб ўтмоқчи. Бу ҳақда “Marca” нашри хабар берди.

Манбага кўра, франциялик ярим ҳимоячи “Монако” раҳбариятидан “Реал”нинг таклифини қабул қилишни сўрамоқда. Бироқ Тчуаменига яна бир даъвогар ПСЖ ҳам осонликча курашдан чиқмоқчи эмас. Мадрид клуби бонуслар билан бирга 80 миллион евро таклиф қилган бўлса, парижликлар эса Тчуамени учун 100 миллион евро сарфлашга тайёр. “Монако” раҳбариятига ПСЖнинг таклифи маъқул келмоқда. Шунинг учун улар “Реал” таклифига ҳозирча жавоб қайтаргани йўқ.

Мадридликлар Тчуамени билан шахсий шартномага эга эмас. Чунки футболчининг “Монако” билан шартномаси бор.  Шу сабаб “лос бланкос” ва ярим ҳимоячи ўртасида ўтказилган барча музокаралар “Монако” раҳбариятининг бевосита розилиги билан бўлган.

Аввалроқ, Аурелиенга ПСЖ томонидан таклиф бўлаётгани ҳақида хабар берилган эди.

Маълумот ўрнида, ўтган мавсумда Тчуамени “Монако” сафида 47 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. “Тransfermarkt” портали франциялик  футболчини 40 миллион еврога баҳоламоқда.

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

12

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг