Момақалдироқ, чанг, ёмғир. Янги ҳафта қандай об-ҳаво билан бошланади?

Бу қизиқ

image

Гидрометеорология хизмати маркази эртага, 11 апрель куни Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +15..+17 даража, кундузи +26...+28 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат кечаси +10..+15 даража, кундузи +20...+25 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +14...+19 даража, кундузи +25...+30 даража бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши мумкин, айрим жойларда чанг-тўзон бўлиши кутилмоқда, Жиззах вилоятида баъзи жойларда 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +12...+17даража, кундузи +24...+29 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши мумкин, айрим жойларда чанг-тўзон бўлиши кутилмоқда. Сурхондарё вилоятида баъзи жойларда шамол тезлиги 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +15...+20 даража, кундузи +28...+33 даража бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +12...+17 даража, кундузи +27...+32 даража бўлад

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.  Баъзи жойларга туман тушади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +8...+13 даража, кундузи +20..+25 даража бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

366

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг