Молиявий мустақилликка эришган ОТМларга яна бир ваколат берилиши мумкин

Жамият

image

Ўзбекистонда 35 та молиявий мустақиллик берилган олий таълим муассасаларига ректорларни лавозимга тайинлаш ёки озод этиш ваколати берилиши мумкин. Бу ҳақда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги муҳокамага қўйилган қонун лойиҳасида сўз боради. 

Унга кўра:

•  илмий кенгаш аъзоларининг ярмидан кўпи мазкур кенгашни тузган, илмий ташкилот ва таълим муассасасида фаолият юритаётган олимлардан иборат бўлиши шарти бекор қилинмоқда;

•  фақат давлат таълим муассасаларида ўқитиладиган таълим йўналишлари, мутахассисликлар ва касблар рўйхатини тасдиқлаш, шунингдек, давлат олий таълим муассасалари ректорларини, шунингдек давлат иштирокида ташкил этиладиган олий таълим ташкилотлари ректорларини (раҳбарларини) лавозимга тайинлаш ҳамда эгаллаб турган лавозимидан озод этиш Вазирлар Маҳкамаси ваколатидан чиқарилмоқда;

•  5 хил тоифадаги шахсларнинг таълим ташкилотларида педагог (профессор-ўқитувчи) сифатида фаолият олиб бориши тақиқланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йил охирида Президент Шавкат Мирзиёев “Давлат олий таълим муассасаларига молиявий мустақиллик бериш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолаган эди. Унга кўра, жорий йилн 1 январидан бошлаб 35 та давлат олий таълим муассасалари молиявий мустақиллик асосида фаолият юритиши белгиланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

142

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг