Mолиявий фаровонлик бўйича энг яхши ва ёмон давлатлар рейтинги эълон қилинди
Жамият
−
29 Ноябрь 2019
4766Tаҳлилчилар Европа мамлакатлари аҳолисининг молиявий фаровонлиги бўйича рейтингини тузишди. Рўйхатда Германия биринчи ўринни эгаллади. Собиқ СССРнинг Болтиқбўйи мамлакатлари энг пастги ўринларни банд этмоқда.
Европа истеъмолчилари учун тўловлар тўғрисидаги ҳисобот (2019 йил)
Унда жами 24 мамлакат рўйхатга олинган. Рейтингда Германия пешқадам бўлиб, 10 дан 6,89 балл тўплаган. Иккинчи ўринда Aвстрия (10дан 6,77). Шунингдек, кучли бешликка Швеция, Швейцария ва Финляндия кирди. Собиқ СССР таркибидаги Европа Иттифоқининг учала аъзоси ҳам сўнгги ўринларда: Эстония 20-ўринни (умумий балл 5.85), Латвия - 21-ўринни (5.55) ва Литва - 23-ўринни (5.54) эгаллади. Mолиявий фаровонликнинг нисбатан паст даражаси шунингдек, Польшада (5.54, 22-ўрин) ва энг ёмони - Грецияда (5.30) қайд этилди. Рейтингдаги ўртача балл - 6,21.
Aҳоли молиявий фаровонлик ҳақида қандай фикрда?
Tаҳлилчилар 24 мамлакатда сўров ўтказди. Истеъмолчилар ҳисоб-китобларни қай даражада тўлашлари, қанча ойлик маош олишлари, қанча пул тежашлари ва молиявий саводхонликдан қанчалик хабардор эканликларини сўрашди. Респондентларнинг қарийб 45 фоизи ҳисоб-китоблардаги харажатлари даромадларига нисбатан юқори ўсаётганини тан олишди. 43 фоизи эса киримга нисбатан тушумнинг юқорилиги молиявий фаровонликка салбий таъсир кўрсатаётганини айтган. Респондентларнинг тўртдан бир қисми сўнгги олти ой ичида қарз олганликларини ёки кредит карталари лимитининг охирига етганликларини айтишган. 75 фоиз аҳоли эса ҳар ой ўз даромадларининг бир қисмини тежашлари маълум бўлди. Aммо уларнинг ярмидан кўпи тежашлари мумкин бўлган миқдордан норози. Сўровномада жами 24 000 киши қатнашган.
Энг, энг, энг...
Германия ва Дания уй хўжаликлари ўз вақтида тўловларни амалга оширишлари қайд этилди. Чехия, Венгрия ва Эстонияда ўтказилган сўров иштирокчилари энг кам кредит олган. Эннг юқори иш ҳақи белгиланган давлатлар орасида Швеция ва Швейцария ажралиб турибди. Инглизлар ва финлар молиявий жиҳатдан юқори саводхонликка эга эканликлари маълум бўлди. Ушбу индикаторга кўра, европаликлар ўзларини ортиқча баҳолашга мойил.
Tаъкидлаганишича, респондентларнинг 69 фоизи ўзларининг молиявий саводхонликларини етарли даражада деб билишган бўлса-да, 37 фоизи синовдан ўта олишган. Хусусан, 18 ёшдан 21 ёшгача бўлган ёшларнинг ярми топшириқни бажара олмаган.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15