Молдовада 75 мингдан ортиқ аҳоли намойишга чиқди

Олам

image

Кеча, 21 май куни Молдовада 75 мингдан ортиқ фуқаро мамлакат Европа Иттифоқига аъзо бўлишини ёқлаб намойишга чиқди. Бу ҳақда “Aljazeera” нашри хабар берди.

Унда таъкидланишича, ўн минглаб молдоваликлар ҳукуматнинг Европа томон ҳаракатини қўллаб-қувватлаш учун пойтахт Кишинёвда митинг ўтказган. Намойишдан асосий мақсад мамлакатнинг Европа билан алоқаларини мустаҳкамлаш ва бу масалани Молдова конституциясида алоҳида белгилаш кераклиги бўлган.

“Биз молдоваликлар европаликлар эканлигимизни баланд овозда, ишонч ва ғурур билан айтиш учун келдик. Бу халқимизнинг тинч ва фаровон яшаши учун имкониятдир. Молдова Кремль томонидан туҳматга учрашини истамайди”, дейди Президент Майя Санду.

Унинг сўзларига кўра, мамлакат 2030 йилгача 27 давлатдан иборат Европа Иттифоқига қўшилишни мақсад қилган.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги икки ҳафтада бир неча маротаба Сербия пойтахти Белградда Сербия Ички ишлар вазирлиги раҳбари Бранислав Гашич ҳамда Хавфсизлик ва ахборот агентлиги раҳбари Александр Вулиннинг истеъфога чиқишини, шунингдек, электрон оммавий ахборот воситаларини тартибга солиш бўйича ҳукумат қўмитасини тарқатиб юбориш ёки ёпилишини талаб қилиб намойишга чиққан эди.

Нурмуҳаммад Файзуллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг