Молдова Россия ракеталари мамлакат ҳаво ҳудудини бузганини айтмоқда

Олам

image

Бугун, 10 октябрь куни Россия ракеталари Украинани ўққа тутиш вақтида Молдова ҳаво ҳудудини ҳам бузди. Бу ҳақда Молдова Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.

Вазирлик маълумотларига кўра, Россиянинг қанотли ракеталари мамлакат ҳаво ҳудудини бузган. Ракеталар Колбасна қишлоғи ва Сороки шаҳри ҳудудидан ўтган.

Хабарда айтилишича, Россиянинг Молдовадаги элчиси Олег Васнецов Молдова Ташқи ишлар вазирлигига чақирилган. У Қора денгиздаги Россия ҳарбий кемаларидан йўналтирилган учта ракета Молдова ҳаво ҳудуди орқали учиб ўтиши сабабини изоҳлаши кутилмоқда

Молдова Мудофаа вазирлиги инфратузилмага, хусусан, мамлакат ҳаво ҳудудида учаётган фуқаролик самолётларига таҳдид борлигини эълон қилди.

Молдова Ташқи ишлар вазирлиги ушбу ҳодисани "ўта жиддий ва аянчли вазият" деб атади. Бу шубҳасиз қўшимча кескинликни келтириб чиқаради. 

“Миллий ҳаво ҳудудимизнинг бузилиш ҳолатини мутлақо қабул қилиб бўлмайди”, дейилади вазирлик баёнотида.

Маълумот учун, Молдова парламенти 24 февралда Россиянинг Украинадаги ҳарбий амалиёти бошлангани сабабли мамлакат ҳаво ҳудудини ёпган эди. 21 мартдан бошлаб чекловлар қисман олиб ташланган.

Темур Жумаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

305

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made