Молдова Бош вазири Наталья Гаврилица истеъфо берди

Олам

image

Молдова Бош вазири Наталья Гаврилица бугун, 10 февраль куни Бош вазирлик лавозимини тарк этишини эълон қилди, бу конституцияга кўра, вазирлар маҳкамасининг истеъфосини англатади. 

“Бир ярим йил Бош вазир лавозимида ишлаганимдан сўнг, истеъфога чиқишим ҳақида эълон қилиш вақти келди”, дейди Гаврилица брифингда ва ўз қарори сабабларини айтишдан бош тортди.  

У ўз нутқида Вазирлар Маҳкамасининг коррупцияга қарши кураш, Европа интеграцияси,адлия тизимини ислоҳ қилиш,  энергетика инқирози ва минтақадаги мураккаб вазиятга қарши курашиш соҳасидаги ютуқларига тўхталди. 

Бош вазирнинг брифингидан аввал Президент Майя Санду маъмуриятида йиғилиш бўлиб ўтган, унда ҳукумат аъзолари ҳамда парламентни назорат қилувчи Европапараст Ҳаракат ва бирдамлик партияси вакиллари иштирок этди. 

Молдова Президенти Майя Санду Бош вазир Гаврилица бошчилигидаги мамлакат ҳукумати истеъфосини қабул қилган.  

“Бош вазир Наталья Гаврилица истеъфосини қабул қилдим. Ҳуқуқий тартиб-қоидалардан сўнг, Бош вазир истеъфога чиққанидан кейин парламентдаги фракциялар билан маслаҳатлашаман, сўнгра Бош вазир лавозимига номзод кўрсатаман”, деб ёзди Санду Facebook’даги саҳифасида. 

Наталья Гаврилицабошчилигидаги ҳукумат 2021 йил август ойида муддатидан олдин сайловларда ғалаба қозонган Европапараст Ҳаракат ва бирдамлик партияси томонидан тузилган эди. 2022 йил июнь ойида Молдовада мухолифат намойишлари бошланди. Митингларда сўзга чиққан фуқаролар газ ва бошқа энергетика ресурслари, ёқилғи, озиқ-овқат нархларининг мисли кўрилмаган даражада ошганидан, шунингдек, турмуш даражаси пасайиб бораётганидан норози. Расмийлар мухолифат вакилларига сиёсий босим ўтказгани учун ҳам танқид қилинади.


Мақола муаллифи

Теглар

Наталья Гаврилица

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар