Молдова БМТ орқали Россия қўшинларини чиқариб юбормоқчи

Олам

image

Молдова БМТ платформаси ёрдамида Россия ҳарбийларини Днестряни (Приднестровье) ҳудудидан чиқаришга чақирмоқда, чунки у можарони тинч йўл билан ҳал қилишни хоҳлайди. Бу ҳақда республика Бош вазири Наталя Гаврилица маълум қилди.

2018 йил июнь ойида БМТ Бош Ассамблеяси Россияни Днестрянидаги қўшинларини олиб чиқиб кетишга чақирган, резолюцияни 64 давлат қўллаб-қувватлаган, 14 давлат қарши чиққан, яна 83 давлат бетараф қолган. Аввалроқ Молдова Президенти Майя Санду бир неча бор Днестрянидаги ўқ-дорилар омборини қўриқлаётган Россия ҳарбийларини олиб чиқиб кетишга чақирган эди.

“Молдова БМТ платформасидан россиялик ҳарбийларни Молдованинг Днестрянидаги ҳудудидан олиб чиқиб кетилишини сўраб, минтақада тан олинмаган режим томонидан назорат қилинаётган инсон ҳуқуқларининг бузилишига эътибор қаратмоқда. БМТ резолюцияларида бу мавзуларнинг мавжудлиги Приднестровье можаросини жаҳон ҳамжамиятининг кун тартибида ушлаб туради”, деган Гаврилица брифингда.

Унинг сўзларига кўра, Кишинёв можарони тинч йўл билан ҳал қилишни истайди, бу эса мамлакатни барча фуқаролар манфаати учун ривожлантириш имконини беради.

Тан олинмаган Днестряни Молдова республикаси 1992 йил 7 июль куни Молдова ва Приднестровье ҳудудидаги айирмачи кучлар ўртасида зиддият авж олиши ортидан ташкил топган. Можаро авж олганда Россия ўртага тушиб, Молдова ҳукумати билан низони тинч йўл орқали ҳал қилиш учун келишув имзолаган. Тез орада Россия ҳарбийлари “тинчликпарвар кучлари” номи остида Бендери ва Дубоссарига киритилган. 1992 йил 2 август куни Россия қозилигида икки томон ўзаро келишувга эришган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

396

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг