Молдавада газ бўйича “ёмон” ва “жуда ёмон” қарорлар эълон қилинди

Олам

image

“Молдовагаз” компанияси раҳбари Вадим Чебан газ тарифларини ошириш ва қарзларни тўплаш билан боғлиқ иккита ёмон қарорни тақдим этди. Бу ҳақда у TV8 телеканали эфирида маълум қилди.

“Бизда иккита қарор бор – бири ёмон, иккинчиси жуда ёмон. Ёмон қарор – биз тарифни оширамиз, бундан ҳам ёмони – биз уни оширамиз ва аҳолидан янги қарзларни йиғамиз”, дейди Чебан.

Унинг сўзларига кўра, бозорда газ нархи ўсишда давом этмоқда, шунинг учун Молдовада газ тарифларининг ошиши билан боғлиқ вазиятни энди судраб бўлмайди.

Унинг қўшимча қилишича, ҳозирда мамлакатда аллақачон оширилган тариф бор, лекин фуқароларнинг қарзлари ошиб бормоқда, чунки улар учун ҳисоб-китобларни тўлаш қийин. Кузда тарифларнинг яна бир ўсиши билан вазият янада қийинлашади. Шу сабабли, аҳоли ўртасида қарзларни тўлаш муаммоси жуда жиддий бўлади.

Қайд этилишича, 4 июль куни “Молдовагаз” регулятордан тарифларнинг манфий оғишлари бўйича қарзи 130 миллион долларгача ошгани сабабли газ тарифини оширишни сўрашга қарор қилган. Унинг сўзларига кўра, компания методология талаб қилганидек, йўқотишларни қоплашни талаб қилмайди. Бироқ тариф қайта кўриб чиқилмаса, тез орада қарзнинг жорий миқдорига яна 7 миллион доллар қўшилади.


Мақола муаллифи

Теглар

газ Молдава

Баҳолаганлар

976

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг