Модрич ҳозирга қадар ҳеч ким эришмаган натижани қайд этди

Спорт

image

Испаниянинг “Реал Мадрид” клуби аъзоси Лука Модрич Ла Лига 28-туридан ўрин олган “Сельта”га қарши ўйинда (4:0) “Sofascore” портали томонидан 9,7 балл олди.

“Реал Мадрид” ярим ҳимоячиси гол урмасдан ва ассистентлик қилмасдан ушбу сайтдан 9,5 дан юқори баҳо олган биринчи футболчи бўлди. “Sofascore” 2015/16 йилги мавсумдан буён дунё бўйича футболчиларнинг статистик маълумотларни йиғиб келаётган портал ҳисобланади.

“Сельта”га қарши ўйинда 38 ёшли хорватиялик футболчи “Реал”нинг голли ҳужумларида иштирок этди ва ўз позициясида фаол ҳаракатланди.

Маълумот учун, Модричнинг “қироллик клуби” билан шартномаси шу йил ёзига қадар амал қилади. “Transfermarkt”га кўра футболчининг қиймати 10 миллион еврога баҳоланмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Ла Лига Лука Модрич Реал Мадрид

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг