Моди Россияга бориши кутилмоқда

Олам

image

Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди 8-9 июль кунлари Россияга бориши кутилмоқда. Бу ҳақда Ҳиндистон парламентининг янги таркибига яқин манбага таяниб, ТАСС хабар берди.

“Менинг маълумотларимга кўра, ташриф 8-9 июль кунлари бўлишига тайёргарлик кўрилмоқда, аммо бу саналар ўзгариши мумкин”, дейди агентлик суҳбатдоши.

Россия Президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков Модининг Россия Федерациясига сафарига қизғин тайёргарлик кўрилаётганини айтган. Бироқ, у аниқ саналарни очиқламаган.

“Моди 8 июль куни Ҳиндистон-Россия алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида Россияга ташриф буюради”, дея хабар бермоқда “The Tribune”.

Нашрнинг таъкидлашича, бу сафар Моди учинчи муддатга ҳукуматга раҳбарлик қилганидан кўп ўтмай, шунингдек, 2024 йил мартида Россия Президенти Владимир Путин қайта сайланганидан сўнг амалга ошиши билан аҳамиятлидир. Газетанинг эслатишича, Моди Россияда охирги марта 2019 йилда борган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳиндистон Нарендра Моди

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг