“Modera Towers” ТЖМдан акция — интерьернинг дизайн лойиҳаси совға қилинади
Бизнес
−
15 Октябрь 2021
4149Резиденция ўз аҳолиси учун кошона шарт-шароитлар: мажмуанинг айнан ўзида жойлашган SPA-ҳудуди, сузиш ҳавзалари ҳамда фитнес-клубини таклиф этади.
Ажойиб оқшомлар ортидан гўзал тонглар отишини кузатиш, 24 та қаватдан иборат икки нафар миноранинг панорамали деразалари ортидан шаҳарнинг ҳашаматли манзараларини томоша қилиш — бунинг барчаси, “ModeraTowers” мажмуаси ҳақида. Талабчан, нозик таъб харидорлар, ўзига хос, муҳими, бетакрор, бошқаларникига ўхшамайдиган квартиралар соҳиби бўлишга интиладилар. Мазкур мажмуадаги барча майда тафсилотларгача, ҳатто, ҳар бир детал профессионал дизайнер томонидан синчковлик билан пухта ўйлаб чиқилган бўлиб, юқори сифатли материаллардан бунёд этилгандир. Туркиянинг етакчи меъморчилик компанияси бўлган “Sözüneri Architects”, бош пудратчи “Koç Construction” иштирокида ҳамда Франциянинг “Bureau Veritas” компаниясининг техник назорати остида ўзаро ҳамкорлик қилиб, лойиҳа дизайни устида иш олиб борганлар.
Спорт билан шуғулланиш учун уйдан ташқарига чиқиш асло шарт эмас. Мажмуанинг 5-қаватида кўркам дизайнга эга ва инновацион ускуналар билан жиҳозланган замонавий фитнес клуби жой олган. Замонавий фильтрлаш тизимига эга ёпиқ ва очиқ сув ҳавзаларининг мавжудлиги туфайли эса, мажмуада истиқомат қилувчи аҳоли бутун йил давомида сувда сузиш билан шуғулланиш иконига эга бўладилар. Мажмуада, шунингдек, юз ва танани парвариш қилиш бўйича турли хил хизмат турларини ўз ичига олган SPA ҳудуди ҳам мавжуд бўлиб, ушбу маскан дам олиш, аъло кайфият ва гўзаллик учун ажойиб гўша бўла олади. Мажмуада ўз вақтини қадрлашга ўрганган муваффақият чўққисидаги инсонлар учун зарур бўлган барча шарт-шароитлар муҳайё этилган.
Тонгда югуришга чиқиш, шинам шийпончада қаҳва ичиш, дўстлар билан дийдорлашиш, йога билан шуғулланиш ёки болалар бўш вақтларини чоғ ўтказишлари учун — ҳовлида мустаҳкам 30 метрли стилобатда, пухта ўйлаб ишланган ўйин майдончаси ва дам олиш учун барча имкониятлар мавжуд.
Уй -жойни танлашда хавфсизлик масаласи, биринчи навбатда туради. Айнан шу сабабли, мажмуа резидентлари ўзларини хавфсиз хис этишлари учун, бутун ҳудуд бўйлаб доимий равишда видео кузатувни амалга оширувчи камералар ўрнатилган, профессионал бошқарув компаниясининг назорати остига олинган, кундалик маиший юмушлар ҳамда юриш масофасидаги ижтимоий аҳамиятга эга бўлган барча объектлар эса, аҳолининг хотиржамлигини ва оилаларнинг фаровонлигини таъминлашга имкон беради.
Харидорлар 6-22-қаватлардаги 24 кв метр майдонли шинам студиялардан тортиб, сўнгги қаватда жойлашган, алоҳида ҳилват терассаларга эга бўлган 200 м² майдонли премиум-тоифали пентхауслардаги хоҳлаган квартиралардан бирини танлаб олишлари мумкин. Қулай ва пухта ўйланган режалаштириш ҳар қандай дид ва тасаввурдаги ғояларни амалга оширишга имкон беради.
Мазкур мажмуада келажакда истиқомат қилувчилар ўз уй-жойларининг дизайни борасида узоқ ўйлаб ўтиришларига эҳтиёж йўқ, чунки премиум-тоифали квартираларга қўшимча равишда харидорлар, етакчи мутахассислар томонидан тақдим этиладиган, индивидуал тарзда тайёрлаб берилувчи, резидентнинг барча истакларини инобатга олган ҳолда ишланган интерьернинг дизайн-лойиҳасига ҳам эга бўлишлари мумкин. Бу, “Modera Towers” элита ТЖМнинг яна битта ажойиб афзалликларидан биридир.
Мурожаат учун телефон:
+998940007777 +998990700777 +998900320777
Батафсил маълумот учун сайтимизга ташриф буюринг
Facebook’да дўстларингиз билан бўлишинг
Instagram’да янгиликлардан бохабар бўлинг
Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Реклама ҳуқуқи асосида.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь