Мобил тез ёрдам бригадаларини ташкил этишнинг вақтинчалик меъёрлари тасдиқланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Коронавирус инфекциясига қарши кураш даврида аҳолини тез тиббий ёрдам хизмати билан кенг қамраб олиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан, ихчамлаштирилган мобил тез тиббий ёрдам бригадаларини ташкил этишнинг вақтинчалик меъёрлари қуйидагича тасдиқланди. 

Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда туман ва шаҳар марказларида  суткалик ҳақиқий чақириқлар  сони 16 тадан ошганда кейинги ҳар 16 та чақириққа битта ихчамлаштирилган тез тиббий ёрдам мобил бригадаси ташкил этилади. Шунда ҳақиқий чақириқлар сони 32 тага чиққанда битта, агар 48 тага етса, иккита ихчамлаштирилган тез тиббий ёрдам мобил бригада ташкил этилади.

Мазкур меъёр туман(шаҳар)лардаги олис ва чекка ҳамда аҳоли тарқоқ бўлган ҳудудларида суткалик ҳар 12 та чақириқдан ошганда, Тошкент шаҳри ҳудудида суткалик ҳар 14 та чақириқдан ошганда амал қилади.

Ихчамлаштирилган мобил тез тиббий ёрдам бригадалари сонини қўпайтириш ёки камайтириш ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқарув органлари томонидан ҳар бир туман ёки шаҳардаги эпидемиологик вазиятдан, чақирувлар сони ва мавжуд ресурслардан келиб чиқиб белгиланади.

Ихчамлаштирилган мобил тез тиббий ёрдам бригадаларга туну-кун навбатчилик учун бир нафар тиббиёт ходими (врач ёки ҳамшира-фельдшер) лавозимлари (4.75 та штат бирлигида) ва бир нафар ҳайдовчи (4.5 та штат бирлигида) ажратилади. 

Чақирувлар сони тўғрисидаги маълумотлар ҳар 15 кунда қайта кўриб чиқилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

45

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг