МХХ собиқ раҳбари ўлдирилмаган, ўзини ўлдирган

Жамият 26073
image

Арманистон Миллий хавфсизлик хизматининг собиқ директори Георгий Кутоян шахсий мотив сабабидан ўз жонига қасд этган. Бу ҳақда мамлакат Тергов қўмитаси раҳбари Айк Григорян маълум қилмоқда.

“Кутояннинг рафиқаси Асмик Бишарян бизга ариза йўллади. Унда биз воқеа ҳақида уларнинг рухсатисиз ҳеч қандай маълумот бермаслигимиз сўралган эди. Ушбу аризадан келиб чиқиб шуни айтиш мумкин-ки, суиқасд шахсий мотив сабабидан рўй берган”, деган Григорян. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 17 январь куни Георгий Кутояннинг жасади Еревандаги квартирасидан ўқотар қурол жароҳатлари билан топилган эди

Арманистон Тергов қўмитасининг матбуот котиби Наира Арутюнян берган маълумотларга кўра, жасаддан зўравонлик излари топилмаган.
 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 474
Рейтинг: 2.9
t
×