Mitsubishi дунёдаги биринчи электромобилни ишлаб чиқаришни тўхтатади

Технология 4903
image

Япониянинг Mitsubishi Motors концерни ушбу молия йилининг охирига қадар (2021 йилнинг мартида тугайди), умумий бозорга чиқарилган дунёдаги биринчи электр транспорт воситаси i-MiEV хэтчбекини ишлаб чиқаришни тўхтатмоқчи.

Ушбу қарорнинг сабаблари қилиб, моделнинг савдоси пастлиги, компаниядаги умумий инқироз ҳолати ва харажатларни камайтириш истаги кўрсатилмоқда. Бундан ташқари, Mitsubishi Motors шериги Nissan кўмагида янги электр транспорт воситаси ишлаб чиқариши ҳам мумкин.

i-MiEV беш эшикли хэтчбеки 2009 йилда намойиш қилинган ва дунёдаги биринчи оммабоп электр транспорт воситаси бўлган. У 63 от кучига эга электр двигатель билан жиҳозланган. Битта аккумулятор заряди билан 160 км гача ҳаракатлана олган.

Машина Peugeot ва Citroen маркалари остида ҳам ишлаб чиқарилган. 
Автомобиль сотувга чиққанидан буён, тахминан, 50 минг нусха сотилган. i-MiEV'нинг муваффақиятсиз савдосига унинг юқори нархи ҳам сабаб бўлди. Машинанинг нархи баъзи мамлакатларда 40 ёки 50 минг долларга етди. Шунингдек, моделнинг дебютидан кейинги даврда ривожланган зарядловчи станциялар тармоғининг йўқлиги ҳам машинанинг "пешонаси шўр"лигига сабаб бўлган. Шунга қарамай, у кейинги ўн йилликда автомобилсозлик саноатини ривожлантириш йўналишини белгилаб берди.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 160
Рейтинг: 3
t
×