Мисрга бормоқчи бўлаётганлар диққатига!
Олам
−
17 Июнь 2022
15718Миср ҳукумати COVID-19 тарқалишининг олдини олиш мақсадида киритган барча чекловларни бекор қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Шундай қилиб, мамлакат ҳам чет эл фуқаролари, ҳам маҳаллий аҳоли учун коронавирусга қарши чораларни бекор қилди.
Мисрга бормоқчи бўлган саёҳатчилар энди эмлаш сертификати ёки салбий ПЗР-тестини тақдим этишлари шарт эмас.
Эслатиб ўтамиз, 10 июндан бошлаб Ўзбекистонга кириб келувчи ҳам хорижлик, ҳам маҳаллий фуқаролар учун коронавирус билан боғлиқ барча чекловлар бекор қилинган эди. Энди сайёҳлардан манфий натижали ПЗР-тести ҳамда ковидга қарши эмланганлик тўғрисидаги сертификат талаб этилмайди.
Бундан аввал, Қозоғистон, Туркия ва яна бошқа бир қатор давлатлар коронавирус чекловларини бекор қилган эди.
LiveБарчаси