Мисрда террорчилар билан отишма бўлди. Бир полковник ҳаётдан кўз юмди
Олам
−
15 Апрель 2020
4473Миср хавфсизлик хизмати вакиллари Қоҳирада насронийларнинг Пасха байрамида террорчилик хуружларига тайёргарлик кўраётган етти террорчини йўқ қилди. Бу ҳақда Республика ИИВ хабар берган.
Маълумотларга кўра, Қоҳиранинг аҳоли зич яшайдиган ҳудудида рўй берган отишма вақтида Миср Ички ишлар вазирлигининг Миллий хавфсизлик бошқармаси полковниги Муҳаммад ал-Хуфий қурбон бўлган. Яна бир полиция ходими яраланган.
Хавфсизлик ходимларининг сўзларига кўра, террорчилар “насронийларнинг яқинлашиб келаётган Пасха байрами вақтида ҳужум қилишга тайёргарлик кўрган”.
Ҳужумдан кейин ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари хонадонлардан бирида олтита автомат ва ўқ-дориларни топишган.
Кеча, 14 апрель куни кечқурун Қоҳиранинг Амирия туманидаги кўп қаватли бинолардан бирида полиция ва террорчи гуруҳ ўртасида бир неча соат давомида отишма бўлган.
Маълумот ўрнида, Мисрда Пасха байрим 19 апрелда бўлиб ўтиши режалаштирилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь