Мисрда олтин барг билан қопланган 4300 йиллик мумиё топилди
Бу қизиқ
−
27 Январь 2023
12683Мисрда 4300 йил олдин саркофаг ичидан олтин барг билан қопланган мумиё топилди. Бу ҳақда BBC нашри хабар берди.
Хабарда ёзилишича, мумиёланган Гекашепес исмли одамнинг қолдиқлари Мисрдаги энг қадимги қироллик оиласига мансуб бўлмаган жасадлардан биридир. У Қоҳира жанубидаги Саккара шаҳрининг қабристонидан топилган. Қабр 15 метр чуқурликда жойлашган.
Шунингдек, қабр ёнидан яна 3 та оддий мақбаралар топилган. Мақбаранинг энг каттаси руҳоний ҳамда зодагонларнинг назоратчиси Хнумджедеф исмли одамга тегишли эканлиги аниқланган. Яна бири Мери исмли одамга тегишли бўлиб, у поспон унвонига эга бўлган сарой амалдори бўлган. Учинчи мақбарада эса Фетек исмли қози, ёзувчи лавозимида ишлаган амалорнинг дафн этилгани таҳмин қилинмоқда.
Мисрнинг собиқ қадимий асарлар вазири, археолог Захи Хавасснинг айтишича, барча қабрлар милоддан аввалги XXV-XXII асрларга тегишли.
“Бу кашфиёт шоҳларни уларнинг атрофида яшовчи одамлар билан қай даражада боғлиқлигини билишга катта ёрдам беради”, - дейди қазишмада иштирок этган археолог Али Абу Дешиш.
Маълумот учун, Саккара 3000 йилдан ортиқ вақт давомида фаол бўлган ва YUNESKOнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган шаҳардир. У қадимги Миср пойтахти Мемфисда жойлашган бўлиб, ўндан ортиқ пирамидалар, бир тунельда жойлашган кўплаб қабристонлар макони ҳисобланади.
Нурмуҳаммад Файзуллаев
LiveБарчаси