Мисрда қадимий туннель топилди
Олам
−
07 Ноябрь 2022 16341 1 дақиқа
Миср шимолида жойлашган Искандария соҳилидаги шаҳарда 13 метр чуқурликдан тош туннель, иккита алебастр бош ва бир нечта лойдан ясалган идишлар топилди. Бу ҳақда Миср туризм ва қадимий ашёлар вазирлигига таяниб “Синьхуа” агентлиги маълумот берди.

Маълумотларга кўра, Миср-Доминикан археологик гуруҳи археологик топилмани топган. Ушбу туннель милоддан аввалги 280-270 йилларда фиръавн Птолемей II Филадельф томонидан асос солинган Тапосирис Магна шаҳридаги туннель экани аниқланган.
Қайд этилишича, туннелнинг узунлиги 1305 метр ва баландлиги 2 метрни ташкил этади.

“Археологлар ибодатхона ёнидан иккита алебастр калласини топдилар: милоддан аввалги 305-30 йилларга оид Птолемей одамининг боши ва сфинкс боши”, дейилади хабарда.
Маълум бўлишича, туннель қазиш ва археологик тадқиқотлар давомида унинг бир қисми Ўрта ер денгизида сув остида қолган.
Археология мутахассиси Муҳаммад Мустафо зилзилалар ва иқлим ўзгариши Искандариядаги қадимий артефактларнинг чўкиб кетишига сабаб бўлганини айтган.
Live
Барчаси