Мисрда фиръавнлар даврига оид “Олтин шаҳар” топилди

Олам

image
0:00
0:00
download

Собиқ Миср Археология вазири, машҳур олим Захи Ҳаввас бошчилигидаги археологлар гуруҳи Нил дарёсининг ғарбий қирғоғидаги Луксор яқинида йўқолиб кетган “Олтин шаҳар”ни топди. Шундан сўнг мамлакатнинг Туризм вазирлиги уни Мисрда топилган энг қадимий манзил, дея эълон қилди. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, шаҳар милоддан аввалги 1391-1353-йилларда ҳукмронлик қилган машҳур ХVIII сулоланинг тўққизинчи Фиръавн Аменхотеп III даврида қурилган. “Олтин шаҳар” фиръавнлар Аменхотеп IV, Тутанхамон ва унинг вориси Фиръавн Эй даврида маълум бўлган ва ўз замонасининг йирик маъмурий ҳамда иқтисодий маркази хисобланган.

“Кўплаб археологлар жамоаси бу шаҳарни излаб топишга уринган, аммо ҳаракатлар бесамар бўлганди”, дейди Хаввас.

Балтимордаги Жонс Хопкинс Университети Мисршунослик профессори Бетси Брайаннинг сўзларига кўра, йўколган шахарнинг топилиши Тутанхамон қабридан кейинги иккинчи йирик археологик кашфиётдир. Бу қадимги мисрликлар ҳаётининг турли қирраларига ойдинлик киритади. Эҳтимол, ушбу кашфиёт яна бир муҳим сирни очиши мумкин.

Эслатиб тамиз, Миср археологлари ўтган йилнинг сентабр ойида Тутанхамон дафн қилинган ерни топиш илинжида Мединат Абу, Аменхотеп III ва Рамзес III ибодатхоналари орасидаги ҳудудда қазиш ишларини бошлаганди. Дастлабки ҳафталарда улар ғиштдан ишланган буюмларни топишга муваффақ бўлган. 

“Миссия қазиш ишлари олиб борилаётган жойлар деворларининг деярли тўлиқ парчалари сақланиб қолгани ва уй-рўзғор буюмлари бўлган хоналари яхши ҳолатда сақланию қолгани барчани ҳайратга солди”, дейилади вазирлик хабарида.

Тарихий далилларга кўра, шаҳар ҳудудида Аменхотеп III нинг учта саройи, маъмурий ва иқтисодий марказлар бўлиши керак эди. Етти ойлик изланишлардан сўнг археологлар маъмурий ҳудуд ва турар-жой бинолари, новвойхона ва озиқ-овқат сақлаш учун бошқа биноларни, қурилиш ишлари учун лойдан ғишт ишлаб чиқарадиган устахона ва ҳунармандчилик хоналарини топишга муваффақ бўлган. 

 

Бокирхон Қосимхонов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

260

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг